Украинадаги сўнгги воқеалар (75)
(last modified Wed, 06 Apr 2022 09:03:27 GMT )
апрел 06, 2022 14:03 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (75)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (75)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Нью-йорк -таймс газетаси,  АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг қарзларии тўлаши учун долларга киришини тўсиб қўйганини эълон қилган деб ёзди.

*  Россиянинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси  Европа Иттифоқининг Россия элчихонасининг 19 нафар ходимини чиқариб юбориш ҳақидаги  қарорига муносиб жавоб беришини айтди.

*  Германия давлати,  Россиядан кўмир импортини тўхтатишга қарор қилди, бу ҳолда ўзиинг айрим электрр станциялари ёпишга мажбур бўлади.

* НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия яқин ҳафталарда Донбасс минтақасига қарши янги ҳужум бошлаши мумкин деб айтди. У ўз сўзларида  бугун аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Киевга қўшимча ҳарбий техника жўнатиш ва Украинага кўпроқ ёрдам кўрсатиш учун йиғилишмоқда деб  маълум қилди.  

*  Россиянинг БМТдаги доимий вакили  хавфсизлик кенгашига Украинанинг Буча шаҳрида Россияга қарши қўйилган айбловларни рад этадиган янги даллилар ва ҳужжуталарини топширди.

*  Руминия пойтахтидаги Россия элчихонаси эшиги яқинида автомобил ёнганида бир киши ҳалок бўлди.  Бухарест полицияси тарқатган баёниясида бугун эрталаб соат 6 лар атрофида автомобил Россия элчихонаси кираверишидаги хавфсизлик барьерлардан ўтиб элчихонасигакириш дарвозасига бориб тегди. Ҳайдовчи ҳалок бўлиб автмобил ҳам  ёниб кетди деб  хабар қилди.

 

Ёрлиқ