Украинадаги сўнгги воқеалар (102)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия ҳарбийлари Мариуполдаги Азовстал заводини ҳар томондан қамал қилишни кучайтирди. Ҳозиргача икки минг украиналик аскарлар бу саноат зоннасида қолгани айтилади.
* Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгизда " Москва" крейсерини чўкиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва 27 нафар бедарак юқолганини маълум қилди.
* Кеча АҚШ ва Хитой мудофаа вазирларининг телефон орқали суҳбатидан кейин, АҚШ Молия вазирлиги Хитойнинг Россиядан кўмир ва нефт имортини давом эттириши санкцияларни бузиш эмаслигини эълон қилди.
* БМТ матбуот котиби, бу ташкилот Бош котиби Антонио Гуттереш келаси сешанба куни Владимир Путин билан учрашаш мақсадида Москвга сафар қилишини маълум қилди.
* Россия президенти Владимир Путин Европа кенгани раҳбари Шарл Мишелнинг Украина перзиденти Владимир Зеленский билан учрашиш ҳақидаги таклифига жавобан учрашув Москва ва Киев ўртасидаги музокараларнинг муваффақиятига боғлиқ деб айтди.
* Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров қозоғистонилк ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокараларидан кейин, Москва давлати Украинага сўнгги таклифини юборганидан 5 кун ўтиб ҳам ҳали жавоб олмаганини хабар қилди.
* Украина президенти Владимир Зеленский пайшанба оқшоми Киевга уруш оқибатида етказилган иқтисодий зарарларни қоплаш учун ойига 7 миллиард доллар кераклигини маълум қилди.
* Британия Бош вазпии Борис Жонсон Укрнаидаги Россияга қарши ҳарбий қўллаб-қувватллашни кучайтирганини хабар қилди. У ўз сўзларида украиналик аскарлар Лондоннинг Киевга тақдим этган қуроллар билан ҳарбий машғулотларини бошлашган деб аниқлик киритди.
* Британия бош вазири Борис Жонсон бугунги суҳбатида, Украинадаги уруш 2023- йил охиригача давом этишининг реал эҳтимоли борлигини таъкидлади.