Украинадаги сўнгги воқеалар (114)
(last modified Sun, 01 May 2022 05:57:23 GMT )
май 01, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (114)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (114)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Украина президенти  Владимир Зеленский  рус кучлари бир қатор нефт базаларини нишонга олганига қарамай, мамлакатда ёнилғи тақчиллиги муаммоси тез орада ҳал этилишини айтди.

*  Владимир Зеленский хорижий давлатларни мамлакатга Россияга қарши туришда ёрдам бериш учун имкон қадар тезроқ Украинага қўшин юборишга чақирди.

* Британия ТИВ -и Украинадаги Россия билан урушда собиқ Британия қўшинларининг бир қисим борлигини тасдиқлаб, жамоатчилик фикрга жавобан  Украинага ҳалок бўлган ёки асирга олинган ушбу мамлакат фуқаролари қидирилмоқда деб изоҳлади.

*  Кеча Россия ТИВ раҳбари ОАВга берган интерьвюсида  НАТО сиёсий келишувари орқали Россиянинг Украинадаги махсус операциялари якунлашига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга солмоқда деб эълон қилди.

*  Россия ғарбидаги Брянск вилояти губернатори Украина қирувчи самолёти бу вилоятининг Украина билан чегарасига яқин қишлоққа ҳужум қилганини тасдиқлади.

* Европа комиссияси ички бозор бўйича комиссари Европа Иттимфоқининг Россия газига қарамликдан чиқиш режаси мамлакатдан газ импорт қилмасдан ишлашга тайёрлигини таъкидлади.

* Британия разветка хизмати махсус йиғилишида Лондон ҳукуматининг юқори мартабали мулозимлари Россия диверсант армиясининг юқори даражадаги таҳдиди ҳақида маълумот берди.

*   Франция президенти Эммануэль Макрон Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатида  Украинадаги уруш баҳонасида бу мамлакатга ҳарбий юк етказиб беришни кучайтиришини маълум  қилди.

 

Ёрлиқ