Украинадаги сўнгги воқеалар (121)
(last modified Thu, 05 May 2022 10:04:00 GMT )
май 05, 2022 15:04 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (121)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (121)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Мудофаа вазирлиги тинч аҳолини эвакуация қилиш мақсадида Азовстал пўлат заводида 3 кунлик сулҳ эълон қилди.

*  Россия давлати  Украинанинг Миколаев ҳудудидаги бу мамлакатнинг Анатово аэропортида ва ёқилғи  ва ўқ дорилар омборинини нишонга олиб йўқ қилганини маълум қилди.

*  Форен полиси нашрияси  АҚШ ҳарбий етакчилари сўзларига таяниб. Россия Украинада кунига ўртача 50 та ҳаво ҳужуми уюштирмоқда, асосан Донбасс ва Мариуполдаги украиналик қўшинларини нишонга олмоқда деб хабар қилди.

*  Россия ТИВ матбуот котиби, Мария Захарова, ҳам Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўилиши бу мамлакатларни Россия ва НАТО ўртасидаги қарама-қаршилик нуқтасига айланаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

*  АҚШ Мудофаа вазирлиги  етакчиси Жозеп Хилберт, 2015 йилдан бери 23 мингдан ортиқ украиналик аскарни тайёрлаш учун 126 миллион доллар сармоя киритди деб изоҳлади.

* Британия разветка хизмати  Россия Қора денгизни тўлиқ назорат қилишни хохлаётганини ва Украина иқтисодиётини фалаж қилганини иддао қилди.

*  Нью-йорк таймс газетаси АҚШнинг юқори мартабали расмийларига таяниб,  Вашингтон давлати Украина урушида ҳалок бўлган кўплаб россиялик генералларни ўлдиришда ёрдам берган маълумотларини тақдим этганини ёзди.

*  Украина президенти Владимир Зеленсикй Россия давлати Украина устидан тўлиқ ҳукмронлик қилиш  ва Европа хавфизликига таҳдид қилишни орзу қилмоқда, аммо бу орзулар ҳеч қачон амалга ошмайди деб айтди. У  ўз сўзларида Ғарбнинг ҳарбий кўмаги бизга Россия кучларига қарши туриш ва уларнинг юришини тўхтатишга ёрдам берди деб айтди. Зеленский  Россиянинг Украинага қарши уруш қачон тугашини ҳеч ким билмайди деб таъкидлади.

*   Жаҳон банки Украинадаги уруш туфайли дунё бўйлаб баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи энг юқри даражага етганини эълон қилди.

 

Ёрлиқ