Украинадаги сўнгги воқеалар (121)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия Мудофаа вазирлиги тинч аҳолини эвакуация қилиш мақсадида Азовстал пўлат заводида 3 кунлик сулҳ эълон қилди.
* Россия давлати Украинанинг Миколаев ҳудудидаги бу мамлакатнинг Анатово аэропортида ва ёқилғи ва ўқ дорилар омборинини нишонга олиб йўқ қилганини маълум қилди.
* Форен полиси нашрияси АҚШ ҳарбий етакчилари сўзларига таяниб. Россия Украинада кунига ўртача 50 та ҳаво ҳужуми уюштирмоқда, асосан Донбасс ва Мариуполдаги украиналик қўшинларини нишонга олмоқда деб хабар қилди.
* Россия ТИВ матбуот котиби, Мария Захарова, ҳам Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўилиши бу мамлакатларни Россия ва НАТО ўртасидаги қарама-қаршилик нуқтасига айланаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги етакчиси Жозеп Хилберт, 2015 йилдан бери 23 мингдан ортиқ украиналик аскарни тайёрлаш учун 126 миллион доллар сармоя киритди деб изоҳлади.
* Британия разветка хизмати Россия Қора денгизни тўлиқ назорат қилишни хохлаётганини ва Украина иқтисодиётини фалаж қилганини иддао қилди.
* Нью-йорк таймс газетаси АҚШнинг юқори мартабали расмийларига таяниб, Вашингтон давлати Украина урушида ҳалок бўлган кўплаб россиялик генералларни ўлдиришда ёрдам берган маълумотларини тақдим этганини ёзди.
* Украина президенти Владимир Зеленсикй Россия давлати Украина устидан тўлиқ ҳукмронлик қилиш ва Европа хавфизликига таҳдид қилишни орзу қилмоқда, аммо бу орзулар ҳеч қачон амалга ошмайди деб айтди. У ўз сўзларида Ғарбнинг ҳарбий кўмаги бизга Россия кучларига қарши туриш ва уларнинг юришини тўхтатишга ёрдам берди деб айтди. Зеленский Россиянинг Украинага қарши уруш қачон тугашини ҳеч ким билмайди деб таъкидлади.
* Жаҳон банки Украинадаги уруш туфайли дунё бўйлаб баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи энг юқри даражага етганини эълон қилди.