Украинадаги сўнгги воқеалар (123)
(last modified Sat, 07 May 2022 07:58:10 GMT )
май 07, 2022 12:58 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (123)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (123)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:

* АҚШ президенти уруш бошланганидан буён Вашиннтоннинг Киевга ҳарбий ёрдамни 3,8 миллиард долларга ошириш учун Украина хавфсизлик бўйича 9-чи айрим пакетини тақдим этишни буюрди.

* АҚШ Мудофаа вазирлиги  Москвага тегишли Россия ҳарбий кемасини чўктиришда Украина кучларига ёрдам бериш ҳақидаги хабарни рад этди.

*  Кеча Россиянинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили  хавфсизлик кенгашининг  норасмий йиғилишида Украина армияси томонидан содир этилган жиноятларга оид ҳужжатлар ва даллиларни БМТга тақдим этди.

*  Халқаро Амнистия ташкилоти Россия кучлари Киев яқинидаги  ҳудудда ҳарбий жиноятлар содир этганини даъво қилди.

*  Россия ТИВ кеча Британия элчисини чақириб, Москва барча санкцияларга қатъий ва қаттиқ жавоб беришини таъкидлади.

* Кеча шунингдек Венгрия  бош вазири Виктор Урбан бу мамлакат Европа Иттифоқининг Россияга нефт эмаргосига вето қўйишни айтди.

* Россия ТИВ да пенсионерлар йиғилишида нутқ сўзлаган Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров,  ҳеч қандай жазо ёки снакция рус халқитнинг тарихий фактлар ва ушбу мамлакатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш иродасини синдира олмайди деб таъкидлади.

*  Молдова парламенти раиси Украина парламенти раиснинг Молдовадан қурол олиш талабига жавоан  бу давлатнинг  Украинага қурол юбориши мумкин эмаслигини айтди.

*  Россия ТИВ матбуот котиби Алексей Зайцев  Ғарбнинг Россия Украинада  ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги иддаоларини рад этди.

*  Украинанинг Херсон шаҳрида бўлган Россия парламенти раиснинг биринчи ўринбосари  Россия давлатини Украина жанубида абадий қолишини айтди.