Москвада террорчилик актнинг олди олинди
Россия хавфсизлик кучлари Москвада терактлар уюштиришни режалаштирган нацистлар гуруҳи аъзоларини қўлга олди.
Россия хафсизлик кучлари Москвада Ғалаба байрами кунида терактлар ва қирғинлар уюштиришни режалаштирган нацистлар гуруҳи аъзоларини қўлга олганини хабар қилди.
Эслаиб ўтамиз, Россия тақвимида 9-май Собиқ шўролар иттифоқи фашистлар Германияси устидан қозонган ғалабаси йиллиги нишонланади.
Россия федерал хавфсизлик куни баёниясида шунингдек бир гуруҳ фашистлар тарафдорлари уйсизларни тириклайин ёқиб юборишга уринган пайтда ҳибсга олинган деб маълум қилди.
Баёнотда келтирилишича, бу ячейка аъзолари Украинадаги раҳбари Игорь Красновдан буйруқ олган ва Россия ҳудудида терактлар ва қирғинларни амалга оширини режалаштирганди.