АҚШ собиқ Совет иттиофи республикаларида провакацион ҳаракатларини давом эттирмоқда
АҚШ собиқ Совет иттифоқи республикаларида провакацион ҳаракатлари давомида, Арманистонга 1 миллион долларлик ёрдам кўрсатди.
АҚШ давлати Тожикистондан кейин Арманистонга ҳам 1 миллион долларлик ҳарбий техника етказиб берди.
Кеча Армен нюс тарқатган хабарида, АҚШ Арманистонга 1 миллион долларлик ҳарбий техника, жумладан кимиёвий, биологик ва ядовий ҳужум ускуналарини совға қилди.
АҚШнинг Еревандаги элчихонаси Мудофаа таҳдидларини камайтириш ташкилоти /кимиёвий, биологик, радиологик ва ядровий/ жиҳозларни Арманистон фавқулодда вазиятлар вазирлигига еткзиб берганини маълум қилди.
Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазири Армен Памбукчиян ва бу вазирликнинг бошқа расмийлари, АҚШ элчихонасининг ҳарбий атташеси Девид Вейшар ҳамда (кимиёвий, биологик, радиологик ва ядровий) ҳужумларни камайтириш ташкилоти вакиллари ҳам бу маросимда қатнашдилар.
АҚШ бир неча кун олдин Тожикистон Мудофаа вазирлигига 2, 3 миллион долларлик ҳарбий-транспорт техникасини етказиб берганди.