Жанубий Корея Шимолий қўшнисини огоҳлантирди
(last modified Sun, 29 May 2022 11:29:16 GMT )
май 29, 2022 16:29 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея Шимолий қўшнисини огоҳлантирди
    Жанубий Корея Шимолий қўшнисини огоҳлантирди

Жанубий Корея мудофаа вазири шимолий қўшнисини ҳар қандай провакацион ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Жанубий Корея мудофаа вазири Ли Жонг Суп бу мамлакатнинг янги ҳарбий амалдорларни Шимолий Кореянинг ҳар қандай бевосита провакациясига кескин жавоб беришга чақирди.

Ли Жонг Соп агар Шимолий Корея тўғридан-тўғри провакацияларни амалга оширса, биз унинг ўзимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқига қатъий жавоб беришимиз керак деб изоҳлади.

Жанубий Корея мудофаа вазири Пхенянни Корея ярим ороли хавфсизликига жиддий таҳдид сифатида баҳолаб, шу ҳафта Шимолий Кореядан ракета учирилиши ва ядровий синовга тайёргарлик кўрилаётганини тилга олди.

Шимолий Корея чоршанба куни эрталаб шарқ томон учта қитъалараро баллистик ракета чақирди. Сеул кейинроқ отилган ракеталар ядровий ўқ -дориларни олиб юришга қодир эканини маълум қилди.

Шимолий Кореянинг бу ҳаракатига жавобан минтақадаги ва Жанубий Кореядаги АҚШ қўшинлари бир куннинг ўзида иккита ракета учирди.