Украинадаги сўнгги воқеалар (157)
(last modified Thu, 02 Jun 2022 07:17:21 GMT )
июн 02, 2022 12:17 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (157)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (157)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*  Халқаро полиция -Интерпол раиси Украинага енгил ва оғир қуроллар еткзиб беришда хавотир билдириб,  бу қуроллар Европадаги жиноятчилар  қўлига тушиши мумкинлигини айтди.

*  Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков кеча АҚШнинг Украинага қурол-яроқ юбориши Москва ва Вашингон можароси хавфини оширганини таъкидлади.

Украина президенти Владимр Зеленский  АҚШнинг  Newsmax телеканалига берган интервьюсида, Украина ўз ҳудудидаги Россиядаги рус позицияларига ҳужум қилиш учун АҚШдан сотиб олиши керак бўлган илғор ракета тизимларидан фойдаланмайди де иддао қилди .

* Кеча Австриянинг  нефт ва газ компанияси Россиядан газ сотиб олиш учун тўлов шартларини рублга қабул қилганини маълум қилди.

*  Россиянинг Газпром компанияси Дания ва Германия компанияларига газ экспортини тўхтатганини эълон қилди.

* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров саудиялик ҳамкасби билан матбуот анжуманида,  Украина давлатини Ғарб давлаларига бир нечта ракета тизимларини юборишни сўраши, Киевнинг можарони кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига мисол эканини айтди.  Россия ТИВ раҳбари шунингдек Украина бундай чоралар билан бошқа давлатларни ҳам можарога жалб қилишга уринмоқда деб изоҳлаи.

*  Кеча Британия Мудофаа вазирлиги ҳам Россия бутун Украина бўйлаб инфратузилмага ракета ҳужумларини давом эттириб, Луганск ва Донецк вилоятларини эгаллаб олишга интилаётганини иддао қилди.

*  Россия президентининг матбуот котиби жаҳон озиқ-овқат инқирози остонасида эканлигига тўхталиб, Россияга қарши ноқонуний санкцияларда Украина ва Ғарбни айблади.

* АҚШ президенти Жо Байден Нью-йорк таймс газетасида чоп этилган мақоласида АҚШ Украинага бостириб киргани сабаб Россия президенти Владимир Путинни ҳокимиятдан четлаштиришга уринмайди деб айтди.

 

Ёрлиқ