Покистон расмийси: Имом Хумайний инқилоби халқлар орасида мангу қолади
Покистон Миллий бирдамлик кенгаши бош котиби ўринбосари Эрон ислом республикасининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ вафот этган, аммо унинг инқилби худди денгиз тўлқинлари каби дунё халқлари орасида ҳамон давом этмоқда деб айтди.
Покистон Миллий бирдамлик кенгаши бош котиби ўринбосари Соқиб Акбар Эрон пресс" ахборот агентлигига берган интервьюсида, Имом Хумайнийнинг фикр ва ислом инқилобининг тасъсирига тўхталиб, Ислом Инқилоби мурожаалари чегаралардан ўтиб ва бутун дунёга етказилди ва Имом ҳазратлари золим ва мазлум ўртасидаги фарқни бутун дунё аҳлига тушунтирди деб изоҳлади.
Покистонинг ушбу расмийси шунингдек Имом Хумайний ёвуз кучларни ва уларнинг асл башарасини бутун дунёга танитди ва дунёнинг бедор халқлари Эрон инқилоби ҳақиқатини англаб етди. Улар нима учун Имом Хумайний /р.а/ ҳамиша глобал қудратлар ва ислом мамлакатлардаги Америка таъсирига қарши норозилик билдирганликларини тушундилар деб таъкидлади.
Соқиб Акбар ўз сўзларида бугунги кунда ислом давлатларида глобал зўравон қудратларга қарши қандайдир фаоллик кузатилса-да бунинг асосини Имом Хумайний солган зеро ул зот зўравон қудратларга қарши ҳаракатни бошладилар ва Эрон халқининг огоҳлигини ошириш орқали улуғ ва самарали инқилобини амалга оширдилар деб изоҳлади.