июн 06, 2022 11:22 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Кореяга жавобан 8 та ракетани синовдан ўтказди
    Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Кореяга жавобан 8 та ракетани синовдан ўтказди

Жанубий Корея ва АҚШ биргаликда Шимолий Кореяга жавобан денгизга 8 та ракета учирдилар.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Жанубий Корея  кеча Шимолий Корея томонидан бир нечта ракетани синовдан ўтказилгани ортидан АҚШ билан  8 та "ер-ер" ракеталарини  бу мамлакат шарқий соҳиларига учирганини маълум қилди.

Жанубий Корея армияси  шунингдек  бу ҳаракат Шимолий Кореянинг ракета учирувчи қурилмалари ёки қўмондонлик ва қўллаб-қувватлаш марказларига қарши " аниқ ҳужумларини амалга ошириш қобилияти ва тайёрлигини " кўрсатганини хабар қилди.

Олдинроқ Жанубий Корея ва АҚШ  Япониянинг Окинава ороли халқаро сувларида 3 кунлик ҳарбий мағшғултлар ўтказганди. Машғулотларда ядровий авиаташувчиии бўлган USS Ronald Reygan авиаташувчи кемаси, бошқариладиган ракеталар билан жиҳозланган  USS Anti-Atom крейсери,  IGS ракеталари билан жиҳозланган  USS Benfold эсминенци ва USS Big ёнилғи қўйиш кемаси ҳам қатнашганди.

 

Ёрлиқ