Минск гуруҳи етакчиларининг Озарбайжон президенти билан Бакудаги учрашувлари
Минск гуруҳи етакчиларининг Озарбайжон президенти билан Бакудаги учрашувлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Минск гуруҳи етакчиларининг Озарбайжон президенти билан Бакудаги учрашувлари" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи 23 октябр куни Озарбайжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан Бакуда учрашиб суҳбат ўтказишди. Апа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Илҳом Алиев Бакуда Минск воситачилик гуруҳининг Франция, Россия ва Америка етакчилари бўлмиш Жеймз Ворлик, Игор Папов ва Пирандреев билан учрашиб Қорабоғ можаросини тугатиш ҳақида суҳбат ўтказишди. Ушбу учрашувда, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Кавказ ишлари бўйича махсус намояндаси Онжи Каспершик ҳам иштирок этди. Апа ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Минск воситачилик гуруҳининг Озарбайжон республикасидаги муштарак раислари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг асосий мақсади, икки хусуматли мамлакат етакчиларининг сулҳ бўйича музокара ўтказишларининг кейин босқичи ҳамда Баку ва Ереван давлатлари раҳбарларининг келгуси учрашувларини тайинлаш бўлган. Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минс гуруҳининг муштарак раислари Бакудаги учрашувдан сўнг, Арманистонга ва тоғли Қорабоғ минтақасига сафар қилишлари кўзда тутилган. Минск гуруҳи етакчиларининг Арманистондаги суҳбатлари ҳам, Озарбайжон республикасида бўлиб ўткаган музокаралар сингари амалга ошади. Ўтган йиллар мобайнида, Арманистон раҳбарлари ҳар доим Озарбайжон томони билан давлат раҳбарлари даражасида тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказиб келган.
Ваҳоланки, Баку давлатининг раҳбарлари “на уруш ва на тинчлик” бўлган ҳозирги вазиятни Озарбайжон республикасининг миллий манфаатларига қарама-қарши деб баҳолашади ҳамда ўз юртларининг ишғол этилган ҳудудларининг озод этилишини таъкидлашади. Айни пайтдаги воқеълик шуни кўрсатмоқдаки, Арманистон ва Озарбайжон республикалари ўртасидаги тўқнашувларнинг ҳозирги жараёни Қорабоғ минтақасига эгалик қилиши устида бормоқда ва бу жараён эса жиддий босқичга етиб келди. Шу боисдан шуни айтиш мумкинки, Минск гуруҳи етакчиларининг Бакуга сафар қилишлари иккала бир бирларига адоватли бўлган республикалар учун муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, Минск гуруҳи етакчиларининг ушбу минтақаларга сафар қилиши Қорабоғ устида можаро қилаётган тарафлар учун якуний ҳужжат бўлиши мумкин. Минск гуруҳининг ушбу сафари иккита ўзаро хусуматли бўлган томонларнинг охирги кунларда бир бирлари билан чегара масаласидаги тўқнашувлари шиддатли тус олган пайтда ва иккита қўшни бўлган мамлакат ўртасида яна бир бор уруш бошланиши эҳтимоли бўлиб турган бир пайтда амалга ошди.
Айни дамда, Озарбайжон расмийларининг қистовига эътибор қаратадиган бўлсак шубҳасизки, Қорабоғ можароси ўзининг якуний палласига яқинлашиб қолган. Дарҳақиқат, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск воситачилик гуруҳи учун узоқ йилларга чузилиб кетган Қорабоғ можаросига нуқта қўйишдан бошқа чоралари қолмади. Аммо Минск гуруҳидан иборат бўлган Қорабоғ арманлари ва Арманистонни ҳимоя қиладиган халқаро хомийлар ҳамда европанинг бошқа давлатлари ҳам ушбу кўп йиллардан бери давом этиб келаётган тоғли Қорабоғ минтақаси устидаги зиддиятларни Озарбайжон республикаси манфаати учун тугатишлари эҳтимолдан йироқ бўлиб, ушбу ишнинг амалга ошиши даргумондир. Арманистон давлати расмийларининг ва Қорабоқ арманларининг баёнотларини ҳамда Минск гуруҳи етакчиларининг ва Жаҳон катологлари раҳбари Поп Франсиснинг октябр ойининг иккинча санасида Бакуга қилган сафари чоғидаги позициясига эътибор қаратадиган бўлсак, Озарбайжон республикасини тақсимлаш Ғарб учун муҳим аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга айни пайтда, Ғарб давлатлари хусусан Америка қўшма штатлари, Россия федерацияси президенти Владимир Путиннинг Қорабоғ можаросини барҳам бериш бўйича Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларига тақдим этган лойиҳасининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун ўзининг бор куч имкониятини ишга солмоқда. Россия президентининг ушбу лойиҳаси Арманистон ва Қорабоғ президентлари томонидан нисбий бўлсада розилик билдирилган эди.
Дарҳақиқат шуни айтиш лозимки, иккита ҳолат Қорабоғ можаросининг келажаги учун тасаввур қилинади. Биринчиси шундаки, Америка бошчилигидаги Ғарб давлатлари Путиннинг Озарбайжон ва Арманистон республикалари ўртасида сулҳни ўрнатиш юзасидан тақдим этган режасини амалга ошмаслигига ҳаракат қилишади. Иккинчидан эса, Жаҳон катологлари раҳбарининг Қорабоғ можароси ҳақида билдирган фикр мулоҳазалари ва истаклари амалга ошади. Поп Франсис Бакуга қилган сафарида Озарбайжон ва Арманистон можаросига оид мавзуни муҳокама қилишга ҳаракат қилди ва Баку ҳокимиятига ўтмишга асосланган тавсияларни берди. Жаҳон катологлари раҳбари Озарбайжон республикасига бир кичик ер учун сулҳдан қочмаслигини тавсия этди. Кавказ масаласи бўйича экспертларнинг фикрича, Қорабоғ можаросининг жорий жараёнини ҳал этиш учун учинчи йўли ҳам бор. Мутахассисларнинг фикрича, Минск воситачилик гуруҳининг вазифаларини бекор қилиб, уларнинг урнига бошқа гуруҳ тайинланиши мумкин. Агар шу иш амалга ошса, Қорабоғ можароси ўзининг дастлабки шаклига қайтади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.