июн 12, 2022 13:47 Asia/Tashkent
  • Пекин давлати: Ҳинд ва Тинч океанлари минтақасидаги АҚШ стратегияси қарама-қаршликка сабаб бўлади
    Пекин давлати: Ҳинд ва Тинч океанлари минтақасидаги АҚШ стратегияси қарама-қаршликка сабаб бўлади

Хитой мудофаа вазири АҚШнинг Ҳинд -Тинч океани минтақасидаги стратегик қарама-қаршилик келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича. Хитой мудофаа вазири  Vey Feng  бугун Сингапурдаги Шангри Ла  саммитида, Тайван масаласига ишора қилиб,  Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар  жуда муҳим  босқичда эканлиги ва уни яхшилаш АҚШга боғлиқлигини айтди. Хитой мудофаа вазири биз АҚШни Хитойнинг ички ишларига аралашишини бас қилишга чақирамиз  ва икки томонлама муносабатларида кескинликни келтириб чиқариш тўғирида огоҳлантирамиз  деб қўшимча қилди.

Бу баёнот Хитой мудофаа вазирини АҚШлик ҳамкасбини АҚШнинг Тайванга қурол экспорт қилиши Хитойнинг ички ишларига аралашув эканлиги ва Тайван бўғозидаги тинчликка таҳдид солаётгани ҳақида  огоҳлантирган пайтга тўғри келмоқда.

Вей Фенг ўз сўзларида Хитой янги ядро қуролларини яратишда сезиларли ютуқларга эришди лекин улардан фақат ўзини ҳимоя қилиш учун фойдаланади ва ҳеч қачон биринчи бўлиб фойдаланмайди деб эълон қилди.

Хитой мудофаа вазири шунингдек ўтган йилги шарқий Хитойда 100 дан ортиқ янги ядровий ракета марказларини қуришга асосланган ўтан йилдаги ҳисоботлари тўғрисидаги саволга жавобан, Пекин ҳардоим ўзини ҳимоя қилиш хусусида ядровий имконият ва қобилиятларини кенгайтирш мақсадида муносиб йўл ва позици тутган деб маълум қилди..

Хитой мудофаа вазири сўзлари якунида,  мамлакат ядро арсеналининг якуний мақсади ядровий урушниг олдини олиш эканлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ