июн 14, 2022 13:46 Asia/Tashkent
  • Хитой мудофаа вазири душманарга қарши туриш учун ядровий қуролни сақлашни таъкидлади
    Хитой мудофаа вазири душманарга қарши туриш учун ядровий қуролни сақлашни таъкидлади

Хитой мудофаа вазири, душманнинг эҳтимолий агрессиясига қарши туриш учун ядро қуролини сақлаб қолиш заруригини таъкидлади.

Хитойнинг марказий телеканалининг кечанги хабарига кўра,  Хитой мудофаа вазири Вей Фенг Хитойнинг ядровий қуроли бу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини хорижий аргессиядан ҳимоя қилишдан иборат деб айтди.

Хитой мудофаа вазирига кўра,  Хитой ҳеч қачон ядровий қуролдан биринчи бўлиб фойдаланмайди ва ядро қуролини ишлаб чиқиш дастурининг мақсади эса, Хитойда тинчликни сақлаш ва урушни айниқса ядровий можаро содир бўлган тақдирда фалокатдан ҳимоя қилиш учун хавфсизлик қалқони яратишдир.

Вей Фанг ўз сўзларида Хитой армиясида душманнинг эҳтимолий ҳужумларига осонлик билан қарши тура оладиган илғор қуроллар мавжуд.

Шу муносабат билан Хитой ҳарбийлари  Жанубий ва Шарқий Хитой денгизи минтақасидаги душманлар ва хорижликларни бир неча бор огоҳлантирган.

Хитой армияси ҳарбий ҳаво кучлари куни кеча Жанубий Хитой денгизи минтақасида ҳам машғулот ўтказди.

Дунёда ядровий арсеналларни ошиши тўғрисидаги янги прогнозлар

 

Ёрлиқ