Владимир Путин матбуот котиби Россия томонидан Толибонни тан олинишини рад этди
Россия президенти матбуот котиби Москва давлатини Толибонни тан олиши ҳақидаги шарҳлар ва хабарларни рад этиб, Афонистондаги ҳукмрон ҳукуматини тан олиш борасида ҳали кўп саволлар борлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Владимир Путиннинг матбуот котиби, Дмитрий Песков кеча журналистларнинг савлига жавоб берар экан, ҳозирча ҳеч ким бу борада суҳбалашмаган ва бу қачон содир бўлишини олдиндан айтиш бефоида деб айтди.
Унга кўра Толибонни тан олиш борасида ҳали кўп саволлар бор ва кўплаб мамлакатларни ушбу гуруҳ билан алоқалар ўрнатишга мажбур қиладиган кўплаб гуманитар муаммолар мавжуд деб қўшимча қилди.
Бу эса Россиянинг Афғонистондаги вакили Замир Кобуловнинг Моска давлати АҚШ, Европа ва бошқа давлаларга эргашмаслиги ва Толибонни тан олмаслигини имкони бор деб таъкидлади.
ОАВ эса Кабуловнинг сўзларида иқтибос келтирган ҳолда Толибонни тан олиш шартлари Россия президенти ва ТИВ раҳбари белгиллаб берган деб қўшимча қилди.
Бундан олдин Россия расмийлари Афғонистондаги барча этник ва сиёсий оқимларда иборат инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган эди.