Украинадаги сўнгги воқеалар (170)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i72848-Украинадаги_сўнгги_воқеалар_(170)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
(last modified 2022-06-20T08:56:50+00:00 )
июн 19, 2022 13:05 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (170)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (170)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Игорь Конашенков  Россия авизарбаларида Украина ўқ-дорилари омборидаги кассетали бомбалар ва  ҳарбий техникани йўқ қилди деб маълум қилди.Бу ҳужумлари натижасида Царковка, Харков ва Лисичанск  ҳудудларида жами учта ўқ-дори омбори нобуд этилган

* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича раҳбари Россия армияси Украина ғалла жўнатмаларини қўршовга олиб экспортинии чеклаб дунёни очарчилик хавфига дучор этмоқда деб эълон қилди.

*  Санкт -Петербург халқаро иқтисодий форуми доираисда Россия савдо ва саноат вазири ўз мамлакати Донбасдаги Донецк ва Луганск вилоятини қайта тиклашда иштирок этишини хабар қилди.

* Кеча Россиядаги Санкт-Петербург иқтисодий форуми ташкилотчилари Ғарбнинг кенг миқёсдаги санкцияларига қарамай, форум   100 миллиард долларга яқин шартномлар имзоланиши билан якунланганини таъкидлади.

*  Германия канслери Олаф Шольц Depa ахборот агентлигига берган инервьюсида  баъзи давлатлар ва баъзи раҳбарлар  /Путин/ни ўзи билан гаплашиши ва  очиқ гапиришлари кераклигини айтди.

* Россия Бош вазири ўринбосари Виктор Абрамченко нархларни пасайтириш ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини айтиб, иқтисодий ва жисмоний озиқ-овқат маҳсулотларидарн фойдаланиш имконият йўқлиги сабабли глобал очарчилик хавфи объектив ҳақиқатдир. Вазият фақат ёмонлашади ва энг қашшоқ мамлакатларда бу ҳолат жуда оғир бўлади деб изоҳлади.

*  Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова араб тилидаги Скайнюс телеканали билан суҳбатда,  биз ва мен билгган Украина ва бу мамлакатнинг чегаралирдаги география энди ҳеч қачон бўлмайдигани аниқ деб атйди.

*  Туркия мудофаа вазири сўзлаган нутқида, Швеция ва Финляндияни НАТО учун террорчилар уясига айланиши таҳдиддан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.