июн 25, 2022 16:29 Asia/Tashkent
  • Кремль давлати матбуот котиби: Путин албатта Эронга сафар қилади
    Кремль давлати матбуот котиби: Путин албатта Эронга сафар қилади

Кремль ҳукумати матбуот котиби Россия президенти қачондир Эронга албатта ташриф буюриши мумкин, аммо аниқ сана ҳозирча маълум эмас деб изоҳлади.

Россия президженти матбко котиби, Дмитрий Песков ТАСС ахборот агентлиги билан суҳбатда мамлакат президенти Владимир Путин албатта Эронга боради, аммо унинг ташрифининг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас деб таъкидлади.

Кремль матбуот котиби  Путиннинг Эронга ташриф буюриши ва Остона саммитида қатнашиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан Россия президенти албатта Теҳронга ташриф буюради деб айтди.

Пайшанба куни Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Теҳронда Эрон, Россия  ва Туркия ўртасида учрашув ўтказилишига умид билдирди.

Унга кўра, бундай учрашувни ўтказиш режалари корона пандемиясидан олдин эълон қилинган, аммо ўшандан бери тадбир бир неча бор қолдирилган.

Пайшанба куни  Эрон ТИВ раҳбари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилганди ва бу учрашувдан кейин қўшма матбуот анжуман бўлиб ўтди.

 

Ёрлиқ