Каспий бўйи давлатлар президентлари, бу денгизда хорижий қуролли кучлар бўлмаслигини таъкидладилар
Каспий бўйи давлатларнинг 6-саммити ўзаро манфаатли 5 томонлама ҳамкорликларнинг энг муҳим масалалар жумладан Каспий денгизда хорижий қуролли кучларнинг йўқлиги ва бўлмаслигига урғу берадиган якуний баёнотни эълон қилиши билан якунланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча эълон қилинган бу баёнотда, Эрон, Россия, Туркманистон, Озарбойжон республикаси ва Қозоғистон етакчилари 5 томонлама ҳамкорликни жумладан томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни дўстона ва ўзаро ишонч муҳитида муҳокама қилгани қайд этилиб, Каспий бўйи давлатлари президентлари Ашхободда (2002), Теҳрон (2007), Боку (2010), Астрахан (2014) ва Актау (2018) шаҳарларида бўлиб ўтган Каспий саммитлари қарорлари муҳимлигини ва уларни самарали амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.
Каспий бўйи мамлакатлар президентлари, 2018- йил 12 августидаги Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенсиясини имзолаш муҳимлигини таъкидладилар.
Баёнотда Каспий минтақасини жаҳондаги роли ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда БМТ устави ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва стандартларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, маданай-гуманитар ва илмий алоқаларни ривожлантириш ва бошқа ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.
Нашр этилган баёноти асосида, Каспий бўйича музокаралар жараёнининг устуви вазифаси Каспий денгизидаги тўғридан-тўғри келиб чиқиш ва йўналишларини беш қиррали усулда аниқлаш бўйича келишув лойиҳасини имкон қадар тезроқ келишиб олишдан иборат.
Президентлар шунингдек Каспий денгизи тинчлик, келишув, яхши қўшничилик ва самарали халқаро ҳамкорлик денгизи эканини таъкидлаб, Каспий денгизида ҳарбий ҳамкорлик муҳимлигини маълум қилдилар.