Украинадаги сўнгги воқеалар (190)
(last modified Mon, 11 Jul 2022 07:21:57 GMT )
июл 11, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (190)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (190)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия Мудофаа вазирлиги Славянскдаги керамика заводига уюштирилган ҳужумда 100 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлганини, АҚШ гаубицасининг ўқ-дорилари ҳам нобуд қилинганини маълум қилди.

* Кеча Украина мудофаа вазири Алексей Резников " Вал стрит журнал" билан суҳбатда,  бу мамлакат армиясининг кўп талофатлари ва  ўқ доирларини нобуд бўлганини тасдиқлади.

*  Луганск республикаси ИИВ бошлиғи ўринбосари,  Россия ҳарбий бўлинмалари Северск яқинидаги Украина қўшинларининг баъзи позициялари ва истеҳкомларини назоратга олгани ва  Луганск кучларининг артилерияси  бўлинмаси Северскка қараган ҳудудларларда экстремистик миллатчиларнинг позицияарини нишонга олгани  ва бу эстремитик элементларнинг Краматорск шаҳри томон чекинишига сабаб  бўлганини таъкидлади.

*  Дмитрий Медведев эса Украинадаги махсус ҳарбий амалиётар натижаларидан бири  Ғарб давлатлари худди Совет Иттифоқи давомида бўлгани каби Россия учун ҳақиқий -ҳисоб -китобни очганини эълон қилди.

* Германия канслери Олаф Шолц энергия хавфсизлиги муаммоси Германияни бир неча йил ташвишга солиши ҳақида огоҳлантирди.

*  Германиянинг собиқ канслери Герхард Шредер Украина инқирозини ҳал қилиш учун дипломатик ечимлардан фойдаланишга урғу бериб, Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашиш имкоинятини қўлдан бой бермайман деб айтди.

* АҚШ давлат котиби тарқатган баёниясида, Россиянинг Украинадан дон, ғалла ва озиқ-овқат экспортини тўхтатгани Шри-Ланкадаги сўнги тартибсизликлар ортидаги омиллардан бири бўлиши мумкинлигини иддао қилди.

*  Канада ТИВ раҳбари, Мелани Жоли Москвага қарши санкциялар кучайганини эълон қилиб, Канада Россия нефт, гази ва кимиёсига нисбатан жоирй қилинган санкцияларга саноат ишлаб чиқаришга нисбатан санкциялар қўшишга қарор қилди деб хабар қилди.

* Украина президенти Владимир Зеленский Ҳиндистон, Германия, Норвегия, Чехия ва Польша каби 5 та давлатдаги Украина  элчиларини ишдан бўшатди.