Ҳиндистон дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланади
июл 12, 2022 12:11 Asia/Tashkent
Келгуси йилга келиб Ҳиндистон дунёда энг гавжум ва кўп аҳолига эга мамлакатга айланади.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ ҳисоботига кўра, Ҳиндистон мамлакати 2023 йилда Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланади.
БМТ шунингдек яқин 4 ой ичида дунё аҳолисининг 8 миллиардга етишини эълон қилди.
БМТнинг статистик маълумотларига кўра, 2050 йилда сайёрамизда 9,7 миллиарддан ортиқ одам яшайди.
Ёрлиқ