Путин келаси ҳафта Эронга сафар қилади
Кремль саройи Россия президенти Владимир Путиннинг Теҳрон шаҳрига сафари ҳамда Эрон ва Туркия президентлари билан учрашувини тасдиқлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин келаси сешанба -19 июль куни Остона музокаралари доирасида, Эрон ва Туркия президентлари иштирокидаги 3 томонлама учрашувида қатнашиш учун Теҳронга боради деб таъкидлади.
Учрашув икки томонлама қисман эса Сурияда оташкесим ўрнатишга қаратилган Остона форматида ўтказилиши айтилган.
Коронавирус пандемиясини авж олганидан бери, Сурия тинчлигини кафолатловчи давлатлар, Эрон, Россия ва Туркиядан иборат уч давлатнинг йиғилиши ўтказилмади ва уч мамлакат расмийлари муҳокама қилинган масалаларнинг нозиклиги сабабли уни ўтказишни талаб қилмоқда.