июл 30, 2022 13:01 Asia/Tashkent
  • Россия федерацияси: Украина ўз маҳбусларини АҚШ ракеталари билан бомбардимон қилди
    Россия федерацияси: Украина ўз маҳбусларини АҚШ ракеталари билан бомбардимон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси Донецк минатқасидаги украиналик маҳбуслар қамоқхонасига АҚШ ракета мажмуалари ёрдамида ҳужум қилгани натижасида камида 50 киши ҳалок бўлганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги экстремист ва неонацисларнинг " Азов" батальони аскарлари қамоқхонага ҳаво ҳужуми Украина армияси томонидан амалга оширилганини маълум қилди.

Бу вазирлик баёнотида келтирилишича, Украинанинг Донецкнинг Оленивка шаҳрида жойлашган ҳибсхонага АҚШ "Ҳимарс" ракеталари ёрдамида уюштирган ҳужумида 53 нафар украиналик ҳарибйлар ҳалок бўлиб 75 нафар яраланган.

Россия Мудофаа вазирлиги бу қамоқхонанинг 8 ходими турли даражадаги тан жароҳатлари олганини маълум бу муассасга қилинган ҳужумни Украина халқини Россияга қарши қўрқитиш учун очиқ провакацион ҳаракат сифатида баҳолади.

Бу вазирлик шунингднк ҳозирда кўп сонли украиналик аскар Россия томонининг ҳарбий асирларга нисбатан инсонпарварлик муносабатларини билиб ўз ихтиёри билан  қуролларини ташламоқда.

Ёрлиқ