Сергей Лавров: Украинага қурол юбориш урушни узайтиради
(last modified Sat, 30 Jul 2022 10:45:15 GMT )
июл 30, 2022 15:45 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Украинага қурол юбориш урушни узайтиради
    Сергей Лавров: Украинага қурол юбориш урушни узайтиради

Россия ТИВ раҳбари Украинага қурол жўнатишни давом эттириш урушни узайтиришишга сабаб бўлишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШлик ҳамкасби Энтони Блинкен билан учрашувида Украинадаги вазият ҳақида гапириб, Украинага қурол жўнатиш урушни чўзади ва азоб- уқубатларни оширади дея айтди.

Бундан ташқари Сергей Лавров АҚШлик ҳамкасбига Россиянинг Украинага нисбатан ёндашуви ва ўз мақсадларига эришиш учун ҳарбий амалиётларни якунлаши ҳақида маълумот берди.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Украинадаги урушдан кейин илк бор учрашди ва мулоқот қилди.

Россия шу пайтгача Ғарб давлатларини Украинани  қуролланириш, ҳамда инсон ҳуқуқларини бузилиши ва Украина шарқидаги рус миллатига мансуб аҳолига Украина кучларининг ҳужумарини кўрмаганга олиши ҳақида огоҳлантирган.