Россия БМТга украиналик маҳбуслар ҳибсхонасининг ўққа тутилиши бўйича терговга қатнашишга чақирди
Россия федерецияси тарқатган баёниясида БМТ ва Қизил Хоч ташкилотини украиналик маҳбуслар ҳисбсхонасининг ўққа тутилишини тергов қилишда қатнашишга чақирди.
Эрон телерадммпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги бугунги баёниясида, БМТ ва Қизил Хоч ташкилоти экспертларини Донецк республикасининг Алновка шаҳридаги украиналик маҳбуслар ҳибсхонасини ўқка тутилишини тергов қилишда қатнашишга таклиф қилди.
Куни кеча Қизил Хоч ташкилоти жароҳатланганларни эвакуация қилишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. БМТ матбуот котиби ўринбосари Фарҳон Ҳақ ҳам кеча бу халқаро ташкилот Алноваканинг ўққа тутилишини текширишга тайёрлигини маълум қилди.
Жума куни 28-июль Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида Украинанинг Донецк вилоятидаги қамоқхонага АҚШнинг Ҳимарс ракеталари билан ҳужуми оқибатида 40 нафар украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлди, 75 нафари яраланди.
Айни пайтда Украина бу даъвосини рад этиб, Москвани ушбу ҳибсхонани ўққа тутишда айблади.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский украиналик фашистлар бу жиноятни Россияга боғлашга қаттиқ уринмоқда ва унга таяниб Россияни айблашни истайдилар деб қайд этди.
Россиялик дипломат агар Украина давлати ақлли бўлганида АҚШ тақдим этган " Ҳимарс" ракета тизимидан бошқа қурол ишлатган бўларди деб таъкидлади.