Россия Украинага қарши янги айблов эълон қилди
Россиянинг Қрим ярим оролидаги юқори мартабали мулозими Украинани Қора денгиздаги Россия флоти штаб-квартирасига дрон ҳужумида айблади.
Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия етакчи расмийларидан бири ва Қрим ярим ороли жануби- ғарби ва Қора денгиз соҳилидаги Севастополь порт шаҳри ҳокими Михаил Развозаев, якшанба куни Украинани Россия денгиз флоти кунини нишонлаш арафасида Қора денгиздаги мамлакат флоти штаби квартирасига дрон билан ҳужум қилганликда айблади .
Россиялик бу расмйиси, Қора денгиздаги Россия флоти штаб-квартирасига Украина учувчисиз самолёти ҳужуми оқибатида Россия флотининг 5 нафар ходими яраланган ва бу ҳужум хавфсизлик нуқтаи назаридан бу мамлакатда денгиз кунини нишонлашнинг бекор қилинишига сабаб бўлди дея изоҳлади.
Бошқа хабарга кўра, Россия президенти янги денгиз доктринасига имзо чекканидан сўнг, Москва зўз чегаралари хавфсизлигини бор кучи билан кафолатлашини айтди.
Кеча Россия президенти Вадимир Путин ҳам Россия ҳарбий-денгиз кучлари ўртасида мамлакатнинг янги денгиз доктринасини имзоланганидан сўнг маълум қилди.
Путин дунёнинг геосиёсий, ҳарбий ва стратегик вазиятдаги ўзгаришларни ҳисбга олиш мақсадида денгиз доктринаси ва Россия ҳарбий флоти низомини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Владимир Путин шунингдек Россия чегаралари хавфсизлигини бор кучи билан таъминлашни ва мамлакат флоти бунга тайёр эканини айтди.