Россия Федерацияси: АҚШ Украинадаги урушда бевосита иштирок этмоқда
Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида АҚШни Украинадаги урушда бевосита аралашишда айблади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги, АҚШни Украинадаги урушга бевосита аралашишда айлаб, АҚШ жосуслари ва аскарлари, бу мамлакат расмийларининг даъволаридан фарқли улароқ, Украинадаги урушда бевосита иштирок этдилар ва украиналик аскарларни тайёрлаб улар билан мувофиқаштиришмоқда деб таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнияда, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина ҳарбийларининг аҳоли зич жойлашган Донбасс минтақасидаги турур-жой ҳудудлари ва фуқаролик инфратузилмасига уюштирган барча ҳужумлари учун бевосита масъулдир, бу эса тинч аҳолининг ўлимига сабаб ва бу мамлакатга миллиардлаб долларлик қурол-яроқ юборган деб маълум қилди.
Кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинада Ҳимарс русумли АҚШнинг " юқори ҳаракатчан ракета артиллерия тизими" йўқ қилинганини хабар қилди.
Сергей Шойгу Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ғарб қуролларининг Украинага назоратисиз етказилиши минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдид солади деб эълон қилди.