НАТО Украинанинг Россияга қарши мағлубиятини олдини олишга урғу беради
(last modified Fri, 05 Aug 2022 07:15:09 GMT )
август 05, 2022 12:15 Asia/Tashkent
  • НАТО Украинанинг Россияга қарши мағлубиятини олдини олишга урғу беради
    НАТО Украинанинг Россияга қарши мағлубиятини олдини олишга урғу беради

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) Бош котиби бу пайшанба куни шундай деди: Биз Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозонишига йўл қўймаслигимиз керак.

НАТО сайтининг хабар беришича, Енс Столтенберг Норвегиядаги нутқида:Украинадаги можарода НАТОнинг иккита вазифаси бор: Украинани қўллаб-қувватлаш ва бу можаронинг НАТО ва Россия ўртасида кенг кўламли урушга айланиб кетишининг олдини олиш.

НАТО Бош котиби яна шундай деди: 2014-йилда Россия Қримни аннекция қилганидан бери НАТО ва унинг иттифоқчилари, хусусан, АҚШ, Канада, Британия ва Туркия Украинага ёрдам бериб келмоқда. Ҳозирда бошқа кўплаб давлатлар, жумладан Норвегия ҳам иштирок этмоқда. Норвегиянинг Украина урушига қўшган ҳиссаси жуда ҳурматлидир.

Бир ойдан кўпроқ вақт олдин Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитида барча НАТО давлатлари биз бу давлатни керак бўлганда қўллаб-қувватлаймиз, деб келишиб олдилар.

Столтенберг даъво қилди: НАТО кучлироқ ва бирлашган, чаққонроқ ва қатъиятли бўлиб, чегарада кўпроқ кучлар билан мавжуд. Шунингдек, Финляндия ва Швеция тез орада ушбу алянснинг тўлиқ аъзосига айланади.

Бу ҳақда аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилган эди: Россиянинг бу воқеаларга муносабати зарур ва етарли бўлади. Ишончим комилки, биз ўз манфаатларимиз ва мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилишга, унинг хавфсизлиги ва фуқароларимиз хавфсизлигини зарур воситалар билан таъминлашга қодирмиз.

Ёрлиқ