Япония Хитой томонидан баллистик ракеталар учирилганини даъво қилди
(last modified Fri, 05 Aug 2022 07:39:49 GMT )
август 05, 2022 12:39 Asia/Tashkent
  • Япония Хитой томонидан баллистик ракеталар учирилганини даъво қилди
    Япония Хитой томонидан баллистик ракеталар учирилганини даъво қилди

Япония Мудофаа вазирлиги, Хитой армиясининг Тайван атрофидаги сувларда ўтказган машғулотлари чоғида Япониянинг Махсус Иқтисодий Ҳудудига 5 баллистик ракета отганини даъво қилди ва Токио Пекинга норозилик нотаси юборди.

Пайшанба куни (кеча) Хитой Тайван ороли атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни расман бошлади.

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга қарама-қарши ва кескин сафарига Пекиннинг жавоби бўлган ушбу ҳарбий машғулот ушбу орол атрофидаги сувларда 6 та ҳудудда бошланган ва шу ҳафтанинг якшанбасида соат 12 га қадар давом этиши айтилмоқда. 

Реутерс агентлигига кўра, Япония Мудофаа вазирлигининг Нобу Киши қўшимча қилган: Ушбу ҳодиса туфайли ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Такео Мори Хитойнинг Токиодаги элчиси билан телефон орқали мулоқот қилиб, Хитойнинг ҳарбий машғулотларини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси сешанба куни кечқурун Хитой расмийларининг кўплаб норозиликлари ва огоҳлантиришларига қарамай, Тайванга келди, бу Хитой расмийларига кўра, унинг ташрифи "Ягона Хитой" сиёсатини бузади. Пелоси 25 йил ичида Тайванга ташриф буюрган АҚШ Вакиллар палатасининг биринчи спикеридир.

Тайванни Хитой материкининг ажралмас қисми деб ҳисоблайдиган Пекин Ғарбнинг ҳар қандай аралашуви ва орол мустақиллиги бўйича Тайван расмийлари билан маслаҳатлашувдан бир неча бор огоҳлантирган.