Австралия ҳам Трампнинг Ғарбий Осиёга ҳарбий кема юбориш таклифини рад этди
-
Австралия ҳам Трампнинг Ғарбий Осиёга ҳарбий кема юбориш таклифини рад этди
Австралия ва Япония АҚШнинг Ғарбий Осиё минтақасига ҳарбий кемаларни юбориш таклифига қарши чиқдилар.
Эрон билан урушдан чарчаган ва камчиликларга дуч келган АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳурмуз бўғози хусусида 7 мамлакат билан музокаалар давом этмоқда. Бундан ташқари бошқа мамлакатлар билан ҳам бу хусусда суҳбатлашмоқдамиз, деб эълон қилди. ИРНА га таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Австралия ҳам АҚШ президентининг Форс Кўрфазига ҳарбий кема юбориши таклифини рад этди.
Австралия Бош вазири Энтони Албонези ҳам АҚШ президенти Доналд Трампнинг барча таклифилари билан бир пайтда Австралия Ҳурмуз бўғозига ҳеч қандай ҳарбий кема юбормайди, деб айтди.АҚШ ва сионистик режимни Эрон ҳудудларига қарши ҳужумарини Осиё ва Океания минтақасидаги энергетика бозорларига ҳам огоҳлантируви таъсирлари билан бир вақтда, яқинда Австралия манбалари вазири Медлин Кинг ҳам Австралия Ғарбий Осиёдаги бу урушни ҳар қандай оқибатларига тайёр бўлиши керак , деб изоҳлади.
Япония Бош вазири Санана Такаичи ҳам АҚШ президенти айрим мамлакатларни Ғарбий Осиёга ҳарбий кема юборишларини таклиф қиламиз,деган сўзларига жавобан, айни пайтда Япония кемаларни ҳамроҳлик қилиш учун Ғарбий Осиёга кема юбориш ниятида эмас, деб таъкидлади.
Япония мудофаа вазири ҳам Ҳурмуз бўғози ҳусусида Трамп таклифидан кейин ҳеч қандай денгиз амалиётни режалаштирганимиз йўқ деб маълум қилди.
ЖИ ЖИ пресс ахборот агентлигининг сўнги ижтиомий сўровларига биноан, Япониянинг 75 фоиз халқи АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузларига қаршилар.