Ғалла ташувчи яна 2 кема Украина портларини тарк этди
(last modified Fri, 12 Aug 2022 08:24:07 GMT )
август 12, 2022 13:24 Asia/Tashkent
  • Ғалла ташувчи яна 2 кема Украина портларини тарк этди
    Ғалла ташувчи яна 2 кема Украина портларини тарк этди

Туркия Мудофаа вазирлиги Украина портларидан ғалла ташувчи яна 2 кеманинг жўнаб кетганини хабар қилилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, жорий йилнинг 22 август куни Россия ва Украина  Истанбулда БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш иштирокида, Украина портларидан жаҳон бозорларига дон жўнатиш бўйича келишув имзолаган эди.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун Украинанинг Черноморск ва Южний портларидан  3500 тонн буғдой  ва 60 минг тонна маккажўхори бўлган иккита кема жўнаб кетди.

Ҳозиргача ғалла ташувчи бир қанча кемалар Туркия сув йўлларидан ўтиб жаҳон бозорларига чиқди.

Ғарб давлатларининг Украина ва Россия ўртасида 24-февралдан бери бошлаган уруш нархларнинг ошиши ва кўпчилик давлатларда энергия ташувчиларнинг ёқилғи билан бирга дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳам хавф остига қўйди.