Илҳом Алиев Қорабоғ ҳудудида ҳарбий амалиётларни таъкидламоқда
Озарбойжон Республикаси президенти бу мамлакатнинг Тоғли Қорабоғнинг Лочин вилоятида ҳарбий амалиётлар ўтказиш ҳуқуқини яна бир бор таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Қорабоғда ҳарбий амалиётлар ўтказиш Боку давлатининг ҳаққидир ва бизнинг қуролли кучларимиз август ойи аввалида Лочин чорраҳасида дррн, артиллерия ва граната отиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда амалиёт ўтказгандик деб изоҳлади.
Қорабоғдаги Арманистон расимйлари ҳам Боку давлати ҳарбий кучларининг 3 август куни минтақага уюштирган ҳужумида 2 арман аскарининг ҳалок бўлгани ва 19 нафарнинг яраланганини хабар қилди.
Боку давлати расмийлари ушбу ҳужумни Арманистон кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳарбийсини ўлдирилгани учун қасос олиш мақсадида амалга оширилганини иддао қилди.
Озарбойжон Республикаси Илҳом Алиев ўз сўздарида Қорабоғ ҳудудида яшовчи арманлар тўғри қадам ташлаши керак. Улар ўзларининг келажаги Озарбойжон Республикаси жамиятига қўшилишларига боғлиқ эканини тушуниши керак деб таъкидлади.
Ҳол буки Арманистон бош вазири Николь Пашинян 4 август куни вазирлар маҳкамасининг ҳафталик йиғилишида Қорабоғда арман ҳарбийлари йўқигини таъкидлаган эди.
Алиев шунингдек Лочин вилоятида қолган арманлар тезроқ ҳудудни тарк этишлари кераклигини айтиб, босқични давлат босиб олинган ерларда ноқонуний уйлар қура олмайди деб қайд этди.