Влодимир Зеленский Запорожье АЭС да русларни нишонга олиш билан таҳдид қилди
Украина президенти мамлакат атом электр станцияси ташқарисидаги ва ичидаги Россия ҳарбий кучлари Украина кучлари учун алоҳида нишон ҳисобланади деб айтди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Гардиан газетасига таяниб хабар қилиишча, Украина президенти Влодимир Зеленский, шанба куни ўз видеомурожаатида, бу электр станциясида ўқ узган ёки ушбу завод остида бирон бир жойда ўқ узган ҳар қандай рус аскари бизнинг махсус нишонимизга айланишини билиши керак деб таъкидлади.
Владимир Зеленский, шунингдек, Россиянинг ядро саноатига қарши янги санкциялар жорий этишни талаб қилиб даъво қилинган бу террорчи давлатнинг барча агентлари ва уларга АЭСдаги шантаж операциясида ёрдам берганлар халқаро судда судланиши керак деб қўшимча қилди.
Европадаги энг йирик атом электр станцияси саналган Запорожье атом электр станцияси Украина электр энергиясининг 20 фоизини таъминлайди.
Мазкур АЭС ҳозирда Россия назорати остида бироқ украиналик ядро мутахассислари томонидан бошқарилади.
Пайшанба куни бу электр станцияси икки марта ракета ҳужумига учраган ва бу сафар Москва ва Киев бу борада бир -бирини айлблаган.