Владимир Путин: Вашингтон режими Украинани жанг майдонига айлантирди
(last modified Tue, 16 Aug 2022 09:53:35 GMT )
август 16, 2022 14:53 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин: Вашингтон режими Украинани жанг майдонига айлантирди
    Владимир Путин: Вашингтон режими Украинани жанг майдонига айлантирди

Россия президенти Владимир Путин Вашингтоннинг Украинадаги урушни узайтиришда айблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Владимир Путин  Халқаро хавфсизлик бўйича Москванинг  X конферениясини очилиш маросимида, Вашингтон давлати Украинадаги урушни  узайтириш учун жавобгардир ва Ғарб давлатлари бошқа мамлакатлар учун ҳар қандай муқобил ривожланиш йўлини чеклаш ва заифлаштириш сиёсатини қўллаш орқали гегемонлики сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда ва уни сақлаб қолиш учун зиддият  ва кескинликка эҳтиёж сезмоқда деб таъкидлади.

ِВладимир Путин АҚШнинг Тайванга нисбатан провакацион сиёсати ҳақида Россия ва Хитой ўз суверенитени сақлаб қолишини ва чет эл босимига бўйинсунмасликларни таъкидлаб, АҚШнинг Тайванга нисбатан сиёсати Вашингтоннинг бошқа мамлакатлар суверенитетига нисбатан ҳурматсизлигининг далилидир деб қўшимча қилди.

Россия президенти ўз баёниясида АҚШ ўз фуқароларининг эътиборини ўткир ички муамммолардан чалғитишга ва мувафаққиятсизликларни Россия ва Хитойга юкламоқчи деб таъкидлади.

Бошқа хабарга кўра,  “Nature Food” журналида чоп этилган таҳдқиқотида АҚШ ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ядро урушида  5 миллиарддан ортиқ инсон ҳалок бўлади чунки ёнаётган шаҳарларнинг тутуни ва кули атмосферага кириб қўёш нурини тўсади деб келтирилган.