август 20, 2022 11:31 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби: Ғарб давлатлари билан тўқнашув-бу ҳақиқий бир эҳтимол
    Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби: Ғарб давлатлари билан тўқнашув-бу ҳақиқий бир эҳтимол

Россия Мудофаа вазирлиги наттоғи ўзининг бир қатор товушдан тез учувчи қирувчи самолётлар ва ракеталари Калининградга ўтказилганини эълон қилар экан, Ғарб давлатлари билан тўқнашувлар бўлиши ҳақиқий бир эҳтимол эканлигини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби  Иван Нечаев баёнотида Ғарб давлатлари билан тўқнашув эҳтимоли туфайли Россиянинг бир қатор MiG-30 қирувчи самолётлари ва 2000 километр масофага ва товуш тезлиги 10 баравар юқори бўлган  Кинжал ракеталарини Калинингардга ўтказилди деб изоҳлади.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби  Украинадаги уруш Ғарб билан тўқнашувнинг ҳақиқий эҳтимол эканлигини кўрсатаётганига тўхталиб ўтди. Иван Нечаев шунингдек АҚШ ва НАТО билан тўғридан -тўғри тўқнашув Россия манфаатларига мос келмайди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Калининград минтақаси Болтиқбўйи минтақасида Литва  ва Полша давлатлари ўртасида жойлашган.

Кремль давлати бир неча бор Шарқий Европадаги АҚШ ва НАТОнинг ракетага қарши мудофаа тизимларига қарши туриш учун Калинградда " Искандар" ракета тизимини жойлаштиришни режалаштирмоқда. бу ҳудуд Россиянинг ракета қалъаси сифатида ҳам танилган.

Бошқа хабарга кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги кеча Украинага  775 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам ракетини, жумладан ўқ-дорилар ва учувчисиз самолётларни эълон қилди.

Ёрлиқ