август 21, 2022 11:35 Asia/Tashkent
  • Россия федерацияси: Харковда 20 нафар АҚШлик ёлланма аскар йўқ қилинди
    Россия федерацияси: Харковда 20 нафар АҚШлик ёлланма аскар йўқ қилинди

Россия Мудофаа вазирлиги Харков вилоятида бу мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужуми натижасида 20 га яқин АҚШлик ёлланма аскар ҳалок бўлганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ҳарбий ҳаво кучларинг Кракен миллатчи ташкилоти ва хорижлик ёлланма аскарлар бўлинмасининг жанговар позицияларига ҳужуми оқибатида Харков вилоятининг Адрифка қишлоғида 100 дан ортиқ жангари, жумладан  20 нафар АҚШлик ёлланма аскар ҳалок бўлди.

Бундан олдин Россия Мудофаа вазирлигининг  Харков вилоятидаги  Золочев яқинида хорижлик ёлланма аскарларининг базаси нишонга олингани ва Польша ва Германиядан 100 дан ортиқ жангари ҳалок бўлгани,  50 дан ортиқ одам яралангани ҳақида хабар қилди.

Ғарб давлатларининг Украинага кенг кўламли ҳарбий, молиявий ва разветка ёрдами давом этаётган ҳолда яқинда Россия ТИВ нинг " Янги чақириқлар ва таҳдидар" бўлими бошлиғи Владимир Тараберин НАТОга аъзо бир қанча давлатлар Киевнинг хорижлик ёлланма аскарларини жалб қилиш ҳаракатларини жимгина қўллаб-қувватламоқда деб қўшимча қилди.

Бошқа хабарга кўра, кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, бугун биз нацистлар сиёсатининг яққол намоён бўлишига гувоҳмиз, чунки барча Россия фуқароларининг Европа Иттифоқи мамлакатига киришини тақиқлаш ҳақидаги русофобик ғоя Европа позицияларидан келиб чиқади деб айтди.

Ёрлиқ