АҚШ Конгресси делегацияси Тошкентга келди
Кеча АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкнетга келди
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ҳаам делегация таркибида АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраиси, Миссисипи штатидан республикачи конгрессмен Трент Келли ва вакиллар Палатаси аъзоси, Иллинойс штатидан республикачи конгрессмен Дэрин Лаҳуд ва бошқа ходимлар борлигини маълум қилди.
АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга ташрифи давомида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти, шунингдек, республика вазирлик ва идораларида икки томонлама Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари учрашувлар ўтказади ва делегация Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси билан ҳам танишади.