Европа Иттифоқи энергетика вазирлари иқтисодий таназзулини енгиш учун ечим пайидалар
(last modified Sat, 27 Aug 2022 10:08:48 GMT )
август 27, 2022 15:08 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи энергетика вазирлари иқтисодий таназзулини енгиш учун ечим пайидалар
    Европа Иттифоқи энергетика вазирлари иқтисодий таназзулини енгиш учун ечим пайидалар

Европа Иттифоқи энергетика вазирлари фавқулодда йиғилишда, газ нархининг ошиши Европа иқтисодиёти оқибатлари ҳақида маълумот беришди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи энергетика вазирларини фавқулодда йиғилиши бу минтақа мамлакатларида газ нархи энг юқори даражага етган ва бу ҳолатнинг давом этиши минтақа иқтисодиётини чуқур таназзулга олиб келиши билан бир пайтдадир.

Кеча Чехия бош вазири Петер Фиала Европа кенгашининг навбатдаги президенти сифатида унинг мамлакати Иттифоқнинг энергетика вазирларини энергия билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш бўйича аниқ фавқулодда чораларни муҳокама қилиш ва кўриб чиқиш учун бу йиғилишда қатнашишга таклиф қилди.

Европа Иттифоқи энергетика вазирларининг ушбу йиғилишда иштирок этишга такилф қилиши Европада газ нархи жума куни бир мегават соатига 343 ервога ошган бир пайтга тўғри келди ва бу эса энергетикага қарам бўлган тармоқларга жиддий таҳдиднинг белгисидир .

Бу минтақанинг ўғитлар саноати уюшмаси кеча Европада газнинг юқори баҳоси туфайли ишлаб чиқаришнинг 70 фоизи пасайганлиги ҳақида огоҳлантирган ва бу эса  энергетика инқирозининг таъсири минтақанинг саноат тармоқларида сезилаётганидан далолат беради.

Европа сиёсатчилари эса  Россия давлати газдан қурол сифатида фойдаланмоқда деган иддаолари қилмоқда аммо Кремль буни рад этиб келмоқда.