август 28, 2022 14:18 Asia/Tashkent
  • АҚШ Украина учун ҳаво мудофааси тизими ишлаб чиқармоқда
    АҚШ Украина учун ҳаво мудофааси тизими ишлаб чиқармоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон, урушни қўзғатувчи ўзининг сиёсатини давом эттирган ҳолда, Украина учун " Насамз" ҳаво мудофаа тизимини ишлаб чиқаришни эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Пентагон тарқатган баёнотида, бу ҳарбий қурол ишлаб чиқарувчи компания "Retian" компанияси билан 182 милион долларлик шартнома тузгач, қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган ер-ҳаво ракета тизимларини ишлаб чиқариш бўйича иш бошланганини ва ушбу тизим  2024 йил 23 авгутигача  етказиб беришнинг тахминий муддатини эълон қилди  

АҚШ президенти Жо Байден Украина ва Россия ўртасидаги уруш вазиятида ҳафта аввалида Киевга юборилган яна бир ҳарбий ёрдам пакетини маълум қилиб, бу ҳарбий пакет 2,98 миллиард долларлик энг катта пакет бўлиб 6 та " Насамз" мудофаа системасини ҳам ўз ичига олади.

 АҚШ ҳаво кучлари нашрияси ҳам ўз мақоласида Насамз системасини таърифлар экан, уни Украина кучларига Россия қанотли ракеталарни йўқ қилишга ёрдам берадиган муҳим технология сифатида таърифлади.

Британия мудофаа вазири Бен Уоллес ҳам мамлакатнинг Украинага учувчсиз денгиз мина қўриқлаш кемаларини юбориш қарорини маълум қилди.

Ёрлиқ