август 31, 2022 12:16 Asia/Tashkent
  • Эртага Россия ва унинг иттифоқичларининг йирик ҳарбий машқлари бошланади
    Эртага Россия ва унинг иттифоқичларининг йирик ҳарбий машқлари бошланади

Эртага Россиянинг " Восток-2022" номли катта машқлари турли мамлакатлардан жумладан Хиттой ҳаво кучлари ва денгиз флотидан 50 мингдан ортиқ аскар иштирокида бошланади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу машғулотларда Озарбойжон республикаси, Жазоир, Арманистон, Белорус, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Лаос, Никарагуа, Сурия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Кеча "Newsweek" ҳафтаномаси бу катта  машққа эътибор бериб Хитой ижтимоий тармоқларида сўнгги кунарда хитойлик аскарларнинг Россияга поездда кириб келгани акс этган видеони чоп этди.   Видеотасвирда қатор -қатор зирҳли техника ва Хитой ҳарбий юк машиналарини ҳам кўриш мумкин.

Россия Мудофаа вазирлиги эълонига асосан, машғулотларда юзлаб ҳарбий техника,  140 та жанговар самолёт ва 60 та крейсер ва сузувчи самолётлар қатнашади. Дастлаб 13 та ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган " Восток- 2022” нинг географик кўлами эса 7 та ҳудудга қисқартирилди.

Хитой Мудофаа вазирлиги  Россиянинг Украина билан урушига  ишора қилиб,  ўз кучлари иштирокини тасдиқлаб,  бу машғулотлар ҳозирги халқаро ва минтақавий вазиятга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ