сентябр 03, 2022 12:00 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШни Эроннинг қонуний сўровларига самарали жавоб беришга чақирди
    Хитой АҚШни Эроннинг қонуний сўровларига самарали жавоб беришга чақирди

Хитой давлати АҚШ ва музокараларда қатнашаётган бошқа томонларни Эроннинг қонуний хавотирларига самарали жавоб беришини сўради.

Эрон ислом республикаси 16 август куни  Европа  Иттифоқининг  Венада санкцияларни бартараф  этиш таклифлари хусусида ўз мулоҳазалари ва сўрволарини юборди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой ТИВ матбуот котиби  Chjao Litszyan сўнгги матбуот анжуманида, Пекин давлати Эроннинг мумкин бўлган келишув матни бўйича сўнгги жавобини диққат билан кузатиб бормоқда ва бу жавоб Эроннинг музокара жараёни билан боғлиқ масалалар бўйича ўзига хос позицияларига мос келадиган кўринади деб таъкидлади.

Хитой ТИВ наттоғи барча томонлар айниқса АҚШ Эроннинг қонуний хавотирларига самарали жавоб бериш орқали яқин келажакда келишувга эришишга умид билдирди.

У сўзларини бошқа қисмида Пекин келишувга эришилгунича ижобий саъй-ҳаракталарини давом эттиришини маълум қилди.

Эрон Ислом Республикаси делегацияси эса  келишувга эришишга лозим масалалар,санкцияларни барқарор этиш масаласи ўз навъида кафолатланган ва бу мавзуъ келажакда Эронга қарши ишлатиладиган босим дастаги сифатида қўланмаслиги керак, шунингдек халқнинг иқтисодий манфаатларини таъминланганида Эроннинг ташқи савдосидаги тўсиқларни олиб ташлайдиган ва нефт сотишаги ноқонинй чекловларни олиб ташлайдиган келишувни қидирмоқда деб баён этган.

 

Ёрлиқ