Антонио Гуттереш: Украина АЭС-ига ҳар қандай зарар ҳалокатга олиб келади
БМТ Бош котиби Антонио Гутереш Украинадаги Запорижжя АЭСига ҳар қандай зарар фалокатга олиб келиши мумкинлиини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Анонио Гуттереш кеча Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Украинадаги Запорижжя АЭСи ҳақида гапириб, мавжуд вазиятдан хавотир билдирар экан, электр станцияси атрофини қуролсизлантириш ва Россия кучларини ундан олиб чиқиш кетишини талаб қилди.
Гуттереш Запорижжя АЭСи атрофидаги сўнгги бомбардимонларга тўхталиб, агар бу электр станциясига атайлаб ёки қасддан зарар етказилса бу минтақавий фалокатга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Россиянинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Василий Небензя кеча маҳаллий вақт билан Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Украинадаги Запорижжя АЭСидаги вазият ҳақида сўзлаб бу электр станциясига қилинган ҳужум ва унинг Украинадаги оқибатлари учун жавобгарлик Киев ва уни тўхтатмаганлар зиммасида тушади деб эълон қилди.
Шу ҳолда кеча МАГАТЭ инспекторлари Украинадаги Запорижжия АЭСини текшириш ҳисоботида бу электр станцисияда кузатилган шикастланиш ҳолатларини қайд этиб бу иншоот ядровий фалокатнинг олдини олиш чораларини кўриш зарурлигини талаб қилди.