сентябр 11, 2022 13:34 Asia/Tashkent
  • Британия глобал шармандликдан қўрқиб мамлакат премьер- лигаси ўйинлари бекор қилинди
    Британия глобал шармандликдан қўрқиб мамлакат премьер- лигаси ўйинлари бекор қилинди

Дейли мейл сайти Англия футбол маъмурларини қиролича Елизаветага нисбатан ҳурматсизликдан қўрқишни мамлакат премьер лигасининг еттинчи ҳафтасини бекор қилишнинг энг муҳим сабабларидан бири деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Англия футбол ассоциацияси ва премьер -лигаси клублари вакиллари ўртасида ўтказилган бўлиб ўтган учрашувда Англия премьер-лигасининг еттинчи ҳафтаси ўйнларини бошқа муддатга кўчиришга қарор қилинди. Шунингдек бу ҳафтадаги ўйинлар Британия қироличаси вафоти шарафига бошқа вақтда ўтказилади.

Ушбу қарор турлича муносабат билан кутиб олинди ва кўплаб футбол мухлислари бунга қарши чиқишди.

Дейли мейл ва бошқа бир неча манбаларга кўра, шу ҳафтадаги премьер -лига ўйинлари бекор қилинишининг энг муҳим сабабларидан бири Англия футбол маъмурлари ва турнир ташкилотчиларининг стадионлардаги томошабинларнинг Британия қироличасига нисбатан ҳурматсизлиги , ҳақоратлари ва бир дақиқалик сукут сақлаш билан бирга ҳуштак чалишидан хавотири бўлди.

Ҳисоботга биноан, ўйинларнинг бекор қилинишида футбол мухлислари томонидан қиролича Елизаветага нисбатан ҳар қандай ҳурматсизлик содир бўлган тақдирда глобал шарманда бўлиш эҳтимоли ҳал қилувчи рол ўйнаган.

Шунингдек пайшанба куни Ирланиянинг бир қанча  “Shemrok Rovers” мухлислари Европа лигаси ўйинида ҳақоратомуз қўшиқлар кўйлаб Англияда норозилик ўйғотди.

Ирландия давлати кўп йиллардан бери,  Британиядан мустақил бўлди ва бу мамлакат билан душманлик қилади. Ирландиядаги айрим футбол мухлислари  Британия қироличасининг ўлими ҳақидаги хабардан кейин Дублинда байрам қилишди.

Ёрлиқ