Кремл:Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳарбий ташкилотга айланмайди
(last modified Thu, 15 Sep 2022 14:23:28 GMT )
сентябр 15, 2022 19:23 Asia/Tashkent
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳарбий ташкилотга айланмайди
    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳарбий ташкилотга айланмайди

Бу ҳақда Кремл матбуот котиби маълум қилди:Ҳеч ким Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини ҳарбий иттифоққа айлантириш ниятида эмас ва бу ташкилотдаги ҳамкорлик муайян кучга қарши эмас, нима учундир дўстликдир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг спутник агентлигига таяниб хабар қилишича, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков бугун (пайшанба) журналистларга шундай деди:Ҳеч кимда бундай ният йўқ. Дарҳақиқат, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги барча муносабатлар бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилишга асосланган.

Кремл матбуот котиби, шунингдек, таъкидлади: Россия-Хитой муносабатларини ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқ йўқ, Путин ва Хитой раҳбари Си Тсзинпин доимо бир-бири билан алоқада.

Песков қўшимча қилди: Хитой-Россия муносабатлари кўп қиррали. Корона чекловлари туфайли юзма-юз икки томонлама учрашувлар ўтказиш имконияти йўқлиги тез-тез телефон қўнғироқлари билан қопланди. Улар доимо бир-бири билан алоқада, шу боис бу йилларда бу икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.