ШҲТ етакчиларининг Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди
(last modified Fri, 16 Sep 2022 06:45:42 GMT )
сентябр 16, 2022 11:45 Asia/Tashkent
  • ШҲТ етакчиларининг Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди
    ШҲТ етакчиларининг Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди

16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит бошланди.

Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш нутқини сўзлади: "Саммитимиз, шубҳасиз, тарихий воқеадир. Бу пандемия синовларидан сўнг узоқ кутилган дўстларнинг юзма-юз учрашувидир. Бу шахсий мулоқот, ШҲТ мамлакатларнинг келажагини белгилаб берувчи қўшма қарорлар қабул қилиш имкониятидир,”

Мирзиёев қўшимча қилди: “Бу тадбир Ўзбекистон раислигида тарихий Самарқандда ўтаётгани биз учун катта фахрдир. Умид қиламанки, кеча Самарқанд руҳи ва халқимизнинг кўп йиллик тарихий маданияти билан танишдингиз”

Мирзиёевга кўра, бугунги тадбир доирасида ШҲТ давлатлари етакчилари 40 дан ортиқ халқаро келишувларни имзолаши кўзда тутилган.

Тадбирнинг қолган қисми тор доирада давом этмоқда.

Мирзиёевга кўра, бугунги тадбир доирасида ШҲТ давлатлари етакчилари 40 дан ортиқ халқаро келишувларни имзолаши кўзда тутилган.