Кремль Британия ОАВ ларининг Путинга суиқасд уюштирилгани ҳақидаги иддаоларни рад этди
Россия президенти идораси наттоғи Британия нашрларининг Владимир Путинга қарши уюштирилган суиқасд ҳақидаги тахминий хабарларни рад этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Россияалявм сайтига таяниб хабар қилишича, Россия президенти идораси матбуот котиби Дмитрий Песков чоршанба куни Москвада Россия президенти Владимир Путиннинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақида Британия нашрлари чоп этган хабарарни ёлғон деб таъкидлади.
Бундан олдин Британиянинг қатор нашрлари жумладан Sun ва Daily Star, Путин мувафақиятсиз суиқасддан омон қолганини маълум қилганди.
Бир неча кун олдин Россия давлат ва мамлакат президенти позициясига зид СВР Телеграмм канали хабарида, Россия президентига қарши портлаш уюштирилди, аммо бу суиқасд мувафаққиятсиз бўлди деб ёзди.