Илҳом Алиев ва Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Mon, 19 Sep 2022 07:53:53 GMT )
сентябр 19, 2022 12:53 Asia/Tashkent
  • лҳом Алиев ва Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳбатлашди
    лҳом Алиев ва Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳбатлашди

Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев АҚШ давлат котиби билан телефон орқали суҳбатида минтақадаги вазият ва транспорт йўлаклари ҳамда ўт очишни тўхтатиш бўйича мавжуд вазият юзасидан фикр алмашди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича Озарбойжон республикаси презиленти Илҳом Алиев  АҚШ ТИВ раҳбари Энни Блинкен билан телефон суҳбатида, ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш, доимий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш шунингдек Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги муносабтларини нормаллаштириш ва тинчлик шартномасини ва транспорт коридорини очиш масаларини муҳокама қилди.

Алиев аа Блинкен ўртасидаги телефон орқали мулоқот эса АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Арманистонга ташрифи ҳамда АҚШ ва Арманистон расмийларини Ереванда бўлиб ўтган учрашуви биан бир вақтда бўлиб ўтди.

Ўтган шанба куни Ереванга келган АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ўз сўзларида Вашингтон давлатининг Арманистонда "тинчлик ва демократия"ни қўллаб- қувватлашда давом этишини иддао қилиб, Боку давлатини Арманистон чегараларига ҳужумларини қоралади.

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикерини Арманистондаги ушбу баёноти Боку давлатининг аксиламалига учради.

Озарбойжон республикаси ТИВ-и Пелосининг бу давлат ва Арманистон ўртасидаги яқинда юзага келган чегара таранглиги ҳақидаги баёнотларини адолатсиз деб баҳолади.

Бу вазирлик шунингдек Пелосининг баёнотларини " хавфли", унинг Арманистонга сафари эса " конгрессга оралиқ сайловлар арафасида арман-АҚШнинг эътиборини жалб қилишга қаратилган театрлаштирилган ва реклама ҳаракати" деб  баҳолади.