Жаҳондаги ўқотар қуролларнинг 40 фоизи миллионлаб АҚШликлар қўлидадир
(last modified Tue, 20 Sep 2022 12:15:52 GMT )
сентябр 20, 2022 17:15 Asia/Tashkent
  • Жаҳондаги ўқотар қуролларнинг 40 фоизи миллионлаб АҚШликлар қўлидадир
    Жаҳондаги ўқотар қуролларнинг 40 фоизи миллионлаб АҚШликлар қўлидадир

Дунёдаги ўқотар қуролларнинг 40 фоизи 333 миллион АҚШликларга тегишлидир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг  Женевадаги " Кичик қуролларни ўрганиш"  (SAS) ташкилотининг 2017 йилги ҳисоботига таяниб хабар қилишича, дунёда   857 миллионга яқин ўқотар қурол тинч аҳоли қўлида. Дунёдаги қуролларнинг  40%, яъне  393 миллионга яқин қурол  330 миллионга яқин аҳолиси бўлан АҚШда тинч аҳолига тегишли деб эълон қилди.

АҚШда ҳар  100 кишига 120 дан ортиқ қурол тўғри келади.

Бундан ташқари  "Everytown Research"  маълумотлар базаси 2009 йилдан 2022 йил  сентябргача АҚШда 281 га яқин оммавий отишма содир бўлган, улар давомида 1584 киши ҳалок бўлган ва 1046 киши жароҳатланган.

Қулллар сони бўйича АҚШдан кейин Ҳиндистон  70 миллиондан ортиқ ўқотар қурол билан иккинчи Хитой эса  50 миллионга яқин қурол билан уччинчи ўринда туради.

АҚШда зўравонлик билан отишмалар сони дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда юқори АҚШ дунё аҳолисининг қариб 5 фоизини ташкил қилса-да, қурол билан оммавий қотиллик содир этганларнинг деярли 31 физини ташкил қилади.

Ёрлиқ