Хитойда ҳарбий тўнтариш содир бўлгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди
Пекин шаҳридаги вазият нормал эканлиги ва Хитойда ҳарбий тўнтариш бўлгани ҳақидаги айрим ОАВ хабарлари рад этилди.
Айрим ОАВ сўнгги хабарларида, Хитойда ҳарбий тўнтариш содир бўлган ва ҳокимиятнинг армияга ўтгани ҳақида хабарлар нашр этдилар, аммо РИА Новости ахборот агентлиги бу хабарни рад этган.
Форс ахборот агентлигининг РИА Новостга таяниб хабар қилишича, Пекиндаги вазият нормал ва кундалик фаолият одатдагидек давом этмоқда.
Ахборот агентлигига кўра, Хитой пойтахти аҳолиси ҳозирда октябр ойининг биринчи кунида бўладиган ХХР ташкил топганини 73 йиллиги муносабати билан 7 кунлик расмий таътил ўтказмоқда.
Хабарга асосан Хитойда давлат тўнтариши ҳақида чоп этилган хабарга зид равишда Пекиндаги Тианмен майдони ушбу маросим учун ҳар хил гуллар билан безатилган.
Айрим ОАВ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тасдиқланмаган хабарлар билан Си Цзинпиннинг ҳукмрон партия томонилан армия бошлиғидан четлаштирилган ва унинг уйида қамоққа олингани ҳақидаги хабар тарқатишди.