150 давлат тарихий обидаларни қайтаришга ваъда қилди
Юздан ортиқ мамлкталарнинг маданият вазирлари ва вакиллари тарихий асарларни асл мамлакатларга қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришни маълум қилдилар.
Сўнги йилларда йирик музейлар, аукционлар ва хусусий коллекционерлар Лотин Америкаси ва Африка мамлакатларига тегишли қимматбаҳо санъат асарлари ва бошқа тарихий ашёларни қайтариш учун босим остида қолган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг Таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти-ЮНЕСКОга аъзо мамлакатлар маданият вазирлар ва вакиллари ўз баёноти орқали тарихий ашёларни асосий мамлакатларга қайтариш бўйича саъй-ҳаракталарни кучайтиришга ваъда қилди.
ЮНЕСКО шунингдек ноқонуний сотиб олинган тарихий асарлар хусусида халқаро мулоқотни ташкил этиши ва ноқонуний равишда тарихий асарларни савдо қилишга қарши кураш учун жиддий чоралар кўришга чақирди.
Маданият вазирлари бу конференция жараёнида уруш ва иқлим ўзгаришида маданий меросни қандай ҳимоя қилишни ҳам муҳокама қилдилар.